ТАЛАБАЛАР УЧУН

Фан дастури 2018

3.23. Комунал гигиена

4.04. Радиацион гигиена

4.05. Меҳнат гигиенаси

Талабалар учун тест топшириқлари

Тестовые задания для студентов

Talabalar uchun test topshiriqlari

Talabalar uchun test savollari 3000

Test questions for students 3000

Тестовые вопросы для студентов 3000

Англо-русский словарь

КЕЙС – ТЕХНОЛОГИЯ

MEHNAT GIGIENA FANIDAN OSKI TO’PLAMI

коммунал гигиена фани бўйича ўқув услубий мажмуа

Коммунал гигиена фанидан вазиятли масалалар

ситуац задачи анг яз

ситуационные задачи рус

Физиологические методы изучения

КОММУНАЛ ВА МЕХНАТ ГИГИЕНА КАФЕДРАСИДА ФАНЛАРДАН ТАЪЛИМ БЕРИШ

«Коммунал гигиена» фанидан тиббий профилактика факультетининг III, IV, V ва VI курсларига таълим берилади. Коммунал гигиена фани ўқитишдан мақсад–ахоли саломатлигини мустахкамлаш мақсадида табиатнинг салбий ва антропоген омиллари билан боғлиқ холда келиб чиқадиган хасталикларни олдини олиш учун ахоли турар жойларида зарур бўлган санитария шароитларни яхшилаш бўйича гигиеник меёрлар ва тадбирий чораларни илмий асослаб бера оладиган мутахассисларга назарий билимларни бериш билан бир қаторда амалий кўникмаларни шакллантиришдир.
Коммунал гигиена фани ўз олдига бир нечта вазифаларни қўяди:
– Ахоли турар жойлари шароитида атроф мухит омилларини ва уларни ахоли саломатлдигига ва санитария турмуш шароитларига нохуш таъсири ўрганиш;
– Қонуний, меёрий, техник-технологик хужжатларни, услубий ва кўрсатмали материалларни хамда ахоли турар жойлари атроф мухит шароитларида экологик вазиятни ташкил этишга йўналтирилган огохлантирувчи ва жорий санитария назоратини олиб бориш усулларини ўрганиш;
– Атроф мухитни хозирги холатини ва уни келажакда ўзгариши мумкинлигини бахолаш учун атроф мухитнинг сифатини лаборатория, ўлчов асбоблари ва хисоблаш усулларидан фойдаланиш;
– Санитария, соғломлаштириш тадбирий чоралар тизимини ишлаб чиқиш, тавсия этилган тадбирларни гигиеник самарадорлигини бахолаш ва уларни амалга оширилишини назорат қилиш.
Ахоли турар жойларидаги мавжуд табиий ва ижтимоий омилларни мос келиш масалаларини талабаларни амалиётган тайёрлашда чуқур ўргатилади: ахоли турар жойларида сув таъминоти ва сув гигиенаси; сув хавзаларини санитария мухозалаш гигиенаси; атмосфера хавосини санитария мухофазалаш гигиенаси; тупроқ мухитини санитария мухофазаси; турар жой ва жамоат биноларини режалаштириш ва ободонлаштириш гигиенаси; табиий ва ижтимоий омиллар мажмуасини ахоли саломатлигига ва санитария турмуш шароитларига таъсирини хисобга олган холда шахар ва қишлоқ ахолиси турар жойларини режалаштириш ва қурилиш гигиенаси.

“Мехнат гигиена” фани тиббий профилактика иши факультетининг III, IV, V ва VI курс талабаларига ўқитилади. “Мехнат гигиена” фани бўйича талабаларни тайёрлаш қуйидаги бўлимлар асосида олиб борилади: Мехнат физиологияси усуллари ва асослари, ишлаб чиқаришдаги зарарли ва хавфли омиллар (физик, кимёвий, биологик), ишчилар ўртасида касалланиш, ишлаб чиқаришда ёритилган ва вентиляция, ишлаб чиқариш объектларида Давлат санитария назоратини (жорий ва огохлантирувчи) олиб бориш асослари, ишлаб чиқаришнинг турли объектларида мехнат гигиенаси (саноат, қишлоқ хўжалик, қурилиш ва бошқалар).
Кафедра ташкил этилгандан буён ўқув жараёнини такомиллаштириш, талабалар томонидан амалий кўникмаларни ўзлаштиришини кучайтириш бўйича қатор ўқув-услубий ишлар олиб борилмоқда. Ўқув жараёни янги педагогик-технологиялар қўллаш орқали олиб борилмоқда.
Кафедра ходимлари томонидан ЎзР ССВ томонидан тасдиқланган 12 та меёрий хужжатларни ишлаб чиқарилишида иштирок этилди (СанҚваМ, ҚМҚ, гигиеник меёрлар, услубий кўрсатмалар, буйруқлар ва бошқ.).
Ўқув базаси: Тошкент шахар ДСЭНМ; Тошкент шахар Юнусобод ва Олмазор туманлари ДСЭНМлар; ЎзР ССВ санитария, гигиена ва касб касалликлари ИТИ хисобланади.
Булардан ташқари кафедрада “Коммунал гигиена” ва “Мехнат гигиена” мутахассислиги бўйича магистрлар тайёрланади.
Кафедра ходимлари томонидан қатор ўқув адабиётлари, ўқув-услубий қўлланмалар, услубий тавсияномалар, СанҚваМ ва бошқалар чоп этилган.
Ўқув адабиётлари:
•Коммунал гигиена (дарслик). Ш.Т. Отабоев, Т.И. Искандаров, Г.Т. Искандарова, Т., 2010;
•Mehnat gigiena (darslik), G.T. Iskandarova tahriri ostida,Т., 2010;
•Mehnat gigiena fanidan amaliy mashgulotlar uchun qollanma. T.I. Iskandarov, G.T. Iskandarova tahriri ostida, Т., 2010.
•Меҳнат гигиена (дарслик), Г.Т. Искандарова тахрири остида, Т., 2009;
•Мехнат гигиена фанидан амалий машғулотлар учун ўқув қўлланма..Т.И. Искандаров, Г.Т. Искандарова, Т., 2009;
•Kommunal gigiena fanidan amaliy mashgulotlar uchun qollanma.T.I. Iskandarov tahriri ostida, Т., 2008;
•Kommunal gigiena (darslik). Sh.T. Otaboyev, T.I. Iskandarov, Т., 2007;
•Коммунал гигиена фанидан амалий машғулотлар учун қўлланма, Т.И. Искандаров тахрири остида, Т., 2006;