КОММУНАЛ ВА МЕҲНАТ ГИГИЕНА КАФЕДРАСИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ.

коммнал сув глобус«КОММУНАЛ ГИГИЕНА» ФАНИНИ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ

Коммунал гигиена кафедра 1936 йили ташкил этилган:
Коммунал гигиена кафедрасининг мудири лавозимида фаолият олиб бордилар:
Винокуров П.Д., тиббиёт фанлари доктори, профессор 1936-1938 йй.; Агеев П.К., тиббиёт фанлари доктори, профессор 1939-1949 йй; Захидов А.З., тиббиёт фанлари доктори, профессор 1949-1960 йй.; Бабаджанов С.Н., тиббиёт фанлари доктори, профессор 1960-1963 йй; Тахиров М.Т., тиббиёт фанлари доктори, профессор 1963-1966 йй; Сметанин Н.И. тиббиёт фанлари номзоди, доцент 1966-1967 йй; Бабаджанов С.Н., тиббиёт фанлари доктори, профессор 1967-1972 йй; Искандаров Т.И. тиббиёт фанлари доктори, профессор,ЎзР ФА академиги 1972-1984 йй; Атабаев Ш.Т. тиббиёт фанлари доктори, профессор, 1984-1984 йй; Хикматуллаева Ш.С. тиббиёт фанлари номзоди, доцент, 1984-1987 йй; Искандаров Т.И. тиббиёт фанлари доктори, профессор,ЎзР ФА академиги 1987-2003 гг.; тиббиёт фанлари доктори, профессор Искандарова Г.Т. – 2003 йилдан хозирги кунгача кафедра мудири.

Винокуров Петр Дмитриевич
Винокуров Петр Дмитриевич

Винокуров Петр Дмитриевич
– гигиенист, 24.01.1885 йилда туғилган, миллати рус, тиббиёт фанлари доктори (1937), профессор (1938). Саратов Университетининг тиббиёт факультетини 1914 йили тугатган. РСФСР соғлиқни сақлаш халқ комиссириати томонидан 1937 йили тиббиёт фанлари доктори илмий даражаси берилган. Коммунал гигиенанинг долзарб муаммоларига бағишланган 40 дан ортиқ илмий ишларнинг муаллифи.Фаолияти давомида 4 та фан номзоди тайёрлаган. 1935 -1938 йй. Ўз ССР ССВ санитария, гигиена, ва касб касалликлари ИТИ директори ва илмий рахбари лавозимларида фаолият олиб борган. 1936-1938 йй. Тошкент Тиббиёт институти Коммунал гигиена кафедрасининг мудири лавозимини ўриндош сифатида бошқарган.

 

 

 

Агеев Петр Константинович
Агеев Петр Константинович

Агеев Петр Константинович
– гигиенист, 12.12.1896 йилда туғилган, миллати рус, тиббиёт фанлари доктори (1946), профессор. 1919 й. Киев тиббиёт институтини тугатган. Номзодлик диссертациясини 1940 йили химоя қилган, докторлик диссертациясини эса 1946 йилда химоя қилган. (ЎзССР шахарларида ирригация сув таъминоти, санитария-гигиена муаммолари сифатида). Коммунал гигиена сохасига бағишланган 45 та илмий ишларнинг муаллифи. Фаолияти давомида 10 нафар фан номзодларини тайёрлаган. 1938-1947 йй. ЎзР ССВ санитария, гигиена ва касб касалликлари ИТИ директори. 1939-1949 йй. ТошДавТИ Коммунал гигиена кафедрасининг мудири. 1949-1959 йй. Ленинград санитария-гигиена институти коммунал гигиена кафедрасининг мудири лавозимларида фаолият кўрсатган.

 

 

 

Зохидов Абдулла ЗохидовичЗахидов Абдулла Захидович
– гигиенист, 12.07.1910 йилда туғилган, 123 илмий ишлар, услубий тавсияномалар, брошюралар, монографияларнинг муаллифи. Унинг рахбарлигида 4 нафар докторлик ва 23 нафар номзодлик диссертациялари химоя қилинган. 1949-1960 йй.да ТошДавТИ Коммунал гигиена кафедрасининг мудири хамда санитария гигиена факультети декани лавозимида ўриндош сифатида (1948-1950, 1969-1970) фаолиятини олиб борган, 1950-1966 йй. ЎзССР ССВ СГКК ИТИ институти директори.

 

 

 

Бабаджанов С_opt (1)
Бабаджанов Саттар Назимович

Бабаджанов Саттар Назимович – гигиенист олим, тиббиёт фанлари доктори, 1915 йил 27 декабрида Туркистон ўлкасида таваллуд топпган.
У 1934 йили Ўрта Осиё Давлат тиббиёт институтининг даволаш факультетига ўқишга кирди ва 1939 йили мувофаққиятли якунлади. ТошДавТИ ўқишда, кейинчалик шифокорлик фаолияти билан бир қаторда (1943 йилгача) Тошкент педагогика институтида мактаб гигиенаси фанидан талабаларга амалий машғулотлар олиб борди ва маърузалар ўқиди.
1942 йилда «Тошкент шахридаги мактаб ва мактабгача ёшдаги болаларда Гельминто-фауна» мавзусида номзодлик диссертациясини химоя қилди, докторлик диссертациясини эса: «Гельминтларнинг антигенини тўлақонлиги ва уларни иммунитетдаги ахамияти» (1949) мавзусида химоя қилган. 1951 йилда унга профессор илмий унвони берилган. 1947-1967 йилларда – умумий гигиена кафедрасини мудири лавозимида фаолият олиб борган, бир вақтнинг ўзида 1950 йилдан то 1965 йилгача Тошкент Давлат тиббиёт институти, санитария – гигиена факультети декани лавозимида фаолият олиб борган. 1967 йилдан 1972 йилгача бўлган даврда коммунал гигиена кафедраси мудири лавозимида, 1972 йилдан эса ушбу кафедрада профессор маслахатчи лавозимида ишлаган. 1975 йилдан бошлаб дам олишга қарор қилган.
Профессор С.Н.Бабаджанов – Ўзбекистонда гигиена фанини ривожланишига асос солган олимлар бири, у ўлкамизда профилактик тиббиётини ривожланишига ва оёққа туришида кўп мехнат ва энергия сарфлаган. Унинг номи нафақат Ўзбекистондаги тиббиёт жамоасига, балки узоқ мамлакатларда хам тилга олинади.
С.Н.Бабаджанов томонидан гигиенистларнинг илмий мактаби ташкил этилди, ушбу мактаб нафақат Ўзбекистонда, бошқа Ўрта Осиё Республикаларида сезиларли даражада ривожланди.
У ва унинг шогирдлари томонидан Тошкент шахридаги мактаб ва мактабгача болалар муассасаларида аскаридоз, фасциолез, энтеробиозларнинг эпидемиологияси бўйича санитария-гигиеник тадбирларнинг долзарб масалалари ишлаб чиқилди. Инсонларда аскаридоз ва териаринхозларда аллергия ва серология реакцияларини ахамияти ўрганилди.
С.Н.Бабаджанов томонидан қатор илмий (10 нафар номзодлик диссертация химоя қилинган) ва амалий ходимлар-гигиенист врачлар тайёрланган, улар Иттифоқ турли минтақаларида самарали мехнат қилишмоқда. Илмий тадқиқот ишларининг натижалари Ўзбекистонда ва бошқа давлатларда тан олинган.
С.Н.Бабаджанов 100дан ортиқ илмий ишлар муаллифи, улардан юртимизда ва хорижда чоп этилган 3 та монография, ўқув ва услубий ишланмалар.
С.Н.Бабаджанов томонидан Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш амалиётига юртимиз ва хориж давлатларининг тиббиётдаги ютуқларини тадбиқ қилинишида катта ишлар қилинди, Республикамизнинг барча худудларида болалар ва ўсмирларни саломатлигини сақлаш бўйича тадбирлар ишлаб чиқилди ва тадбиқ қилинди.
С.Н.Бабаджанов Ўрта Осиёда лентасимон гижжа касаллигини ривожланишини бартараф этишда ўз хиссаларини қўшган. Жумладан, улар томонидан Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларига 3 та йирик экспедиция ташкил этган, ушбу вилоятларда лентасимон гижжа касаллигини олдини олишга йўналтирилган вакцинация усули биринчи маротаба ишлаб чиқилди ва тадбиқ этилди.
С.Н.Бабаджанов Республика гигиенист ва санитария врачлари жамиятининг бошқарув раиси, ЎзР ССВ УМС аъзоси, ТошДавТИ муаммолар хайати раиси ва ЎзР ССВ УМС муаммолар хайати раис муовини лавозимларида хизмат қилган.
У бир неча маротаба Собиқ Иттифоқ ТФА сессияларида, ЎзР ФА йиғилишларида, гигиенистлар ва эпидемиологларнинг Умумиттифоқ ва Республика миқёсидаги сеъздларида, Республика Илмий жамияти йиғилишларида ўз фикрлари билан чиқишлар қилган.
Профессор Бабаджанов С.Н. гигиенист олимлар ва санитария врачларини ўқитиш ва тарбиялашдаги узоқ йиллик мехнатларини, намунал мехнат фаолияти, илмий тадқиқот игларидаги ютуқларини эвазига Давлатимизнинг қатор медал ва орденлари билан мукофотланган: “Фахрий белги” ордени, «1941-1945 йиллар УВУда фидокорона мехнатлари учун» медали, ЎзР Олий Кенгашининг бир нечта “Фахрий Ёрлиқлари” билан тақдирланган.

 

Тохиров Мели
Тахиров Мели Тохирович

Тахиров Мели Тохирович
– гигиенист, 11.04.1929 йилда туғилган, миллати ўзбек, тиббиёт фанлари доктори (1971). 1964 йилда «Коммунал гигиена» кафедраси доценти унвонига эга бўлган. 1953 йили ТошТИ санитария-гигиена факультетини тугатган. Номзодлик диссертациясини 1957 йилда (Загрязнение атмосферного воздуха хлором и его гигиеническое значение), докторлик диссертациясини (Гигиеническая оценка производств ацетилцеллюлозы и некоторых пластмасс как источников загрязнения атмосферного воздуха и профилактические мероприятия) 1972 йилда ёқлаган. 96 та илмий ишлар муаллифи, жумладан 5 та брошюра, 14 та услубий тавсиянома, 1 та кашфиётлик гувохномаси. 1 нафар тиббиёт фанлари доктори, 3 нафар тиббиёт фанлари номзоди тайёрлаган. 1953-1956 йй. ТошТИ коммунал гигиена кафедрасида аспирант, 1956-1962 йй. ассистент, 1962-1969 йй. кафедра доценти лавозимларида фаолият юритган.

 

 

Хикматуллаева Шоира Суннатовна
Хикматуллаева Шоира Суннатовна

Хикматуллаева Шоира Суннатовна
– доцент, т.ф.н. (1967), гигиенист, 1938 йилда туғилган, миллати ўзбек.
1963 йили ТошДавТИ санитария – гигиена факультетини тугатган. Интитутни тугатган сўнг 1963 йили Сисина номидаги Москва умумий ва коммунал гигиена институтига аспирантурага юборилган.
1967 йили Москвада “Ахоли турар жойлари атмосфера хавоси таркибидаги тиофен моддасининг кичик концентрацияларини биологик таъсири” мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлади. 1966 дан 1970 гача ТошДавТИ коммунал гигиена кафедрасида ассистентлик лавозимида фаолият кўрсатди. 1970 йилдан эса доцентлик лавозимига ўтказилди.. 1984-87 йй. Коммунал гигиена кафедрасининг мудири. 1987-96 йй. Коммунал гигиена кафедрасининг доценти. 74 та илмий ишлар, 18 та ўқув услубий кўрсатмалар ва ишланмалар муаллифи. ЎзР ССВ ва ТошДавТИ рахбарияти томонидан турли фахрий ёрлиқлар ва “Мехнат фахрийси” медали билан тақдирланган.

 

 

Искандаров
Искандаров Тулкин Искандарович

Искандаров Тулкин Искандарович
-Гигиенист, эколог, токсиколог. 25.04.1939 йилда туғилган, ЎзР ФА ва РФ МТФАсининг Академиги, тиббиёт фанлар доктори, профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган врач. 1962 йилда Тошкент тиббиёт институтининг санитария–гигиена факультетини тамомлаган. Гигиена, экология ва токсикология масалалари ёритилган 634 илмий ишлар, шу жумладан: 31 монография, 7 дарсликлар, ихтиро учун 75 муаллифлик гувохномаси ва патентлар, 57 санитария меъёрлари, қоидалари ва ЎзР сининг гигиеник нормативлари, 112 услубий кўрсатма ва тавсияномалари муаллифидир. Унинг тахриятида 47 илмий ишлар ва конференция материаллари тўплами чоп этилган.
Улар Ўзбекистон гигиенистлари ва токсикологларининг улкан илмий мактабини яратди, унинг раҳбарлигида 100дан ортиқ фан докторлари ва номзодлари тайёрлади (26 фан докторлари ва 76 фан номзодлари).
Унинг шогирдлари орасида мамлакатимиз олимларидан профессорлар Бахритдинов Ш.С., Дусчонов Б.А., Худайберганов А.С., Заретдинов Д.А., Холметов Р.Х., Маматкулов Б.М., Камилова Р.Т., Асадуллаев М.М., Бекметов М.В., Тарасов В.В., Баличиева Д.В., Когай Р.Е., Шавахабов Ш.Ш., Жуматов У., Азизов Р.К., Комилжонов А.Х., Усманов И.А., Азизходжаев А.Р., Содиқов А.У. ва бошқалар бор.
Институтни тамомлагач 1962-1964 йилларда Тошкент ТИнинг “Меҳнат гигиенаси” кафедрасида ассистент бўлиб ишлади. 1964-1967 йилларда Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институтида аспирант бўлиб, 1967 йилда фан номзодлиги диссертациясини ёқлади. Диссертацияни ҳимоя қилгандан сўнг пестицидлар гигиенаси ва токсикологияси лабораториясига (1967-1972 йиллар) ва шу институтнинг меҳнат гигиенаси бўлимига (1970-1972 йиллар) раҳбарлик қилди. 1972 йилдан 2002 йилгача ТошТИнинг коммунал гигиена кафедрасини бошқариб келди.
1974 йилда докторлик диссертациясини ёқлади, 1977 йилдан профессор, 1989 йилдан ЎзР Фанлар Академиясининг “Экология” мутахассислиги бўйича мухбир аъзоси, 2000 йилдан ЎзР ФА сининг Академиги, 2006 йилдан Россиянинг медицина ва техника фанлар Академиясининг Академиги. 2000 йилда Англиянинг Кембридж Университетини “20 асрнинг буюк одамлари” медали билан тақдирланди, унинг номи Кембридж Университетида тузилган ва чоп этилган “20 асрнинг буюк одамлари” руйхатига киритилди.
1980 йилдан 1989 йилгача – ЎзРССВ қошидаги Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институтининг (ЎзР ССВ СГККИТИ) директори.
1989 йилдан 1995 йилгача – Ўзбекистон Республикасининг Бош Давлат санитария врачи, ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари. Унинг шу ишда ишлаш давридаги алоҳида хизмат кўрсатганларидан “Давлат санитария назорати тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунини ишлаб чиқиш ва амалиётга киритиш, Республика санитария-эпидемиология станциясини қуришни битириш, “Пахта теримида 18 ёшгача бўлган болалар, ўсмирлар ва ҳомиладор аёллар меҳнатидан фойдаланишни тақиқлаш”, “Чернобыль АЭСдаги ҳалокатдан сўнг ифлосланган худудлардан олинадиган гўшт ва гўшт маҳсулотларда цезий 134 ва 138 радионуклеидлари бўлганларини Ўзбекистонда сотишни тақиқлаш”, “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида ўтазаҳарли ва ўтаҳавфли кимёвий моддаларни ишлатишни тақиқлаш ва чегаралаш тўғрисида”, “Ўзбекистан чегарасини карантинли инфекцияларни олиб кириш ва тарқатилишидан ҳимоя қилиш тўғрисида” ва бошқаларни кўрсатиш мумкин.
У санитария – эпидемиология станцияларини моддий, материал-техник заҳирасини ва ходимлар потенциалларини мукаммалаштиришга катта эътибор бердики, бу ЎзР ССВнинг №1075 сонли буйруғида ўз ифодасини топди: район санэпидстанцияларнинг штатлари кўпайтирилди, соғлиқни сақлашга ажратилган иқтисодий маблағнинг 10% СЭСга ажратилди.
Болгария, Мексика, Алжир, Германия, Англия, АҚШ, Швейцария, Япония ва Турциялардаги конференцияларда илмий маърузалар билан қатнашди.
1995 йилдан 2012 йилгача Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институтида директор бўлиб ишлади, 2010 йилдан ҳозирги вақтгача пестицидлар гигиена ва токсикологияси лабораториясини бошқариб келмоқда.
Узоқ йиллар давомида жамият ишлари билан фаол қатнашиб келмоқда. У институтнинг Илмий кенгашини аъзоси ва Раиси, ЎзР ССВ гигиена бўйича Илмий кенгашини Раиси, Гигиенистлар ва санитар врачлар жамоасининг, ҳозир эса Ўзбекистон врачлар Ассоциациясининг гигиенист ва санитар врачлар бўлимининг Раиси, Ўзбекистон врачлар Ассоциациясининг Раиси ўринбосари, “Бюллетень Ассоциации врачей Узбекистана” журналининг таҳририят раиси ўринбосари, “Медицинский журнал Узбекистана” журналини тахририят коллегияси аъзоси бўлиб ишлаб келмоқда.
“Меҳнат Қизил байроқ” ордени, “Хурмат белгиси”, “Шарафли меҳнат учун”, В.И.Лениннинг туғилганига 100 йиллигини нишонлашда “Шарафли меҳнат учун” медали, “Соғлиқни сақлаш аълочиси”, “Олий ўқув юртларидаги аъло даражадаги ютуқлари учун”, “СССР ихтирочиси” белгилари, ВДНХ медаллари ва “Фахрий ёрлиқлар” билан тақдирланган.

Монографиялар:
1. Гигиена применения дефолиантов и десикантов в хлопководстве. Т., 1974.
2. Гигиена труда при производстве и переработке хлопка и шелка. Т., 1978.
3. Гигиена почвенного обезвреживания сточных вод в условиях Узбекистана. Т., 1983.
4. Узбекистон ССРда атроф мухитни мухофаза килиш. Т., 1983.
5. Состояние санитарно-гигиенической службы Узбекистана. Т., 1983.
6. Альманах НИИ санитарии, гигиены и профзаболеваний МЗ РУз. 50 лет 1934-1984 гг. Т., 1984.
7. Здоровый образ жизни. Восточные традиции и современность. Т., 1989.
8. Кишлок хужалигида минерал угитлар пестицидлар ва бактериал воситаларни ишлатишда эхтиёт чоралари. Т., 1992.
9. Руководство по лабораторному контролю качества пищи. Т., 1992.
10. Экология и эпидемиология вирусного гепатита А в Узбекистане. Т., 1993.
11. Руководство по санитарной охране территории Республики Узбекистан от заноса и распространения опасных для человека инфекций. Т., 1993.
12. Руководство по профилактике инфекционных заболеваний полиомиелитом, корью, дифтерией и столбняком. Т., 1993.
13. Санитария статистик ва ижтимоий гигиеник тадкикот услублари. Т., 1994.
14. Вабо ва уни олдини олиш. Т., 1994.
15. Альманах санитарно-эпидемиологической службы Республики Узбекистан. Т., 1994.
16. Экология и гигиена биологических средств защиты растений. Т., 1995.
17. Озука хомашёси ва махсулотларининг сифати ва хавфсизлигига оид тиббий-биологик талаблар, санитария меъёрлари ва гигиеник нормативлари. Т., 1996.
18. Руководство по эпидемиологии, диагностике и лечению ВИЧ-инфекций. Т., 1996.
19. Экология, эпидемиология и профилактики холеры. Т., 1996.
20. Ута хавфли бактериал ва вирус касалликлари. Т., 1997.
21. Достижения и перспективы гигиенической науки в Узбекистане. Т., 1999.
22. Международная статистическая классификация болезней и проблем, связанных со здоровьем (рабочий вариант) ч.1 и ч.2. Т., 2000.
23. История развития НИИ санитарии, гигиены и профзаболеваний за 70 лет (1934-2004 гг.). Т., 2004.
24. Альманах НИИ санитарии, гигиены и профзаболеваний МЗ РУз. Т., 2004.
25. Менинг хужа аждодларим ва авлодларим шажараси. Т., 2004.
26. Механизм развития нарушений метаболических процессов при воздействии пестицидов группы пиретроидов. Т., 2005.
27. Токсиколого-гигиеническая характеристика новых пестицидов. Т., 2005.
28. Гигиена труда на шелкоткацих производствах. Т., 2005.
29. Современные проблемы гигиены воды и водоснабжения населения, санитарной охраны водоемов в специфических условиях Узбекистана. Т., 2005.
30. Научно-методические основы санитарной охраны поверхностных водоисточников и подземных вод в специфических условиях Узбекистана. Т., 2007.
31. Очерки развития научно-исследовательского института санитарии, гигиены и профзаболеваний за 75 лет (1934-2009 гг.). Т., 2009.

Дарсликлар:
1. Коммунал гигиена. Т., 1994.
2. Коммунал гигиена фанидан амалий машгулотлар учун кулланма.. Т., 2006.
3. Kommunal gigiena. Т., 2007.
4. Жамоатчилик саломатлиги ва согликни саклаш. Т., 2008.
5. Kommunal gigiena fanidan amaliy mashg`ulotlar uchun qo`llanma. Т., 2008.
6. Мехнат гигиенаси фанидан амалий машгулотлар учун укув кулланма. Т., 2009.
7. Коммунал гигиена. Т., 2010.

Коммунал гмгмена кафедраси ходимлари 1988 йил
Кафедра мудири, профессор Искандаров Т.И. ва кафедра ходимлари. 1988 йил

Искандарова Гўзал Тўлқиновна 2003- йилдан ҳозирги кунгача Коммунал гигиена кафедрасида мудирлик лавозимида фаолият юритмоқда, ушбу кафедра 2005- йилдан меҳнат гигиена кафедраси билан бирлаштирилиб, коммунал ва меҳнат гигиена кафедраси номи билан фаолият юритилмоқда.

бола_opt«МЕХНАТ ГИГИЕНА» ФАНИНИ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ

“Мехнат гигиена” кафедраси 1936 йили ташкил. Кафедранинг ташкилотчиси ва биринчи кафедра мудири профессор Дихтяр С.Р., 1951 йилгача кафедра мудири лавозимида фаолият кўрсатган. 1951-1955 йиллари, кейинчалик 1958 – 1967 йй. – кафедра мудири лавозимида профессор Сметанин Н.И.; 1955 -1957 йй. Арнольди И.А.; 1967-1993 йй 25 йил давомида кафедра мудири лавозимида ЎзР хизмат кўрсатган фан арбоби проф. Демиденко Н.М. фаолият кўрсатган, 1993 – 1995 йй – доцент Мусамухамедов С.Р., 1996 – 2005 йй – доцент Умаров Ғ.А. кафедра мудири лавозимида фаолият юритган.
Мехнат гигиена кафедра ташкил этилгандан буён турли даврларда доцент лавозимида фаолият кўрсатганлар: Демиденко Н.М., Плахова Л.Г., Измайлова Г.Д., Бахадиров М.А., Феофанов В.Н., Гулямов К.Р, Умаров Г.А., Миргиязова М.Г.; узоқ йиллар давомида ассистент лавозимида ишлаганлар: Муминов Я.К., Тимонова А.Н., Ахмеджанов К.А., Убайдуллаев А., Панкратьева Т.Б., Гольева И.В., Янсупова Э.З., Куканбаев Р.У., Латипова Р.И., Данилянц Л.А., Абдуллаев Б.Ш., Сирожитдинов Ш.С. ва бошқалар.

 

Сметанин
Сметанин Николай Иванович

Сметанин Николай Иванович
– т.ф.д.. (1962), профессор (1964), гигиенист, 23.01.1912 йилда туғилган, миллати рус.
1938 йили ТошДавТИ санитария-гигиена факультетини тугатган. 1941 йили “Пахта тозалаш заводлариида санитария-гигиеник омиллар мажмуи ва уларни ишчилар саломатлигига таъсири” мавзусида номзодлик, 1962 йили “Тупроф чангининг Силикозоген хусусияти ва пахта тозалаш заводларида ишлаётган шахсларда чанг касаллигини профилактикаси” мавзусида докторлик диссетацияси ёқлаган. 130 дан ортиқ илмий ишлар, 3 монография, 10 брошюра, 5 услубий тавсияномалар муаллифи. Улар томонидан 1 та доктор ва 16 та тиббиёт фанлари номзоди тайёрланган. 1947-1950 йй. ЎзР ССВ СГКК ИТИ овқатланиш гигиенаси лаборатория мудири лавозимида ишлаб келган.

 

 

Демиденко Ника Михайловна
Демиденко Нина Михайловна

Демиденко Нина Михайловна
– т.ф.д., профессор, ЎзР хизмат кўрсатган фавн арбоби, гигиенист, 1925 й.тугилган, миллати рус.
1949 йили ТошДавТИ тугатган. ТошДавТИ мехнат гигиена кафедрасида 1949-1967 йй. – Н.М. Демиденко –аспирант, ассистент, доцент, 1967 йилдан. – кафедра мудири, 1992 йилдан. – профессор, 1996 йилдан – профессор-маслахатчи кавозимларида фаолият кўрсатиб келган.
1953 йили «Аралаш характерга эга бўлган ишлаб чиқариш чангларини гигиеник характеристикси бўйича материаллар” мавзусида номзодлик, 1970 йили. «Дефолиант ва десикантларни пахта хосилдорлигида қўллашда мехнат гигиенаси» мавзусида докторлик диссертациялари химоя қилган. Пестицидларни токсикологияси ва қўлланиш гигиенаси, саноат ва қишлоқ хўжалиги мехнат гигиенаси ва физиологияси, аёллар ўртасида касалланишни ўрганиш, салбий омилларни аниқлаш ва уларни зарарли таъсирини олишга қаратилган профилактик тадбирий чоралар бўйича 230 дан ортиқ материалларни чоп этилишида муаллифлик қилган.
Гигиена фанларини ўқитиш йўриқномаларини, мутахассислик фанларини услубий таъминоти ишлаб чиқишда ва “Тиббий профилактика иши” мутахассисларини тайёрлаш янги концепцияларини тадбиқ этишда қатнашган.
Профессор Н.М. Демиденконинг маъмурият лавозимларида хам фаолият кўрсатган: 1977-1979 йй. – санитария-гигиена факультети декани, 1980 – 1984 йй. – илмий ишлар бўйича проректор лавозимларида фаолият юритган. Уларнинг рахбарлигида 18 нафар фан номзоди тайёрланган.
Монография:
1.Пахта хосилини олишда дефолиант ва десикантлар қўллаш гигиенаси. Тошкент, 1974.
2.Пахта ва толаларни ишлаб чиқариш ва қайта ишлашда мехнат гигиенаси, Тошкент, 1978.
3.Қишлоқ хўжалигида мехнат гигиенаси, Москва, 1981.
4.Профессор Н.М. Демиденко тахрири остида «Гигиена» ўқув адабиёти чоп этилган.

Умаров
Умаров Гофуржон Ахмадалевич

Умаров Гофуржон Ахмадалевич
– доцент, т.ф.н.., гигиенист, 1955 й.т, миллати ўзбек.
1984 йили ТошДавТИ тугатган. Г.А. Умаров 1984-1986 йй. умумий гигиена кафедрасида – ассистент, аспирант, ассистент, катта ўқитувчи, доцент лавозимларида, 1996-1998- йй умумий амалиёт шифокори тайёрлаш “Гигиена 2” кафедрасининг мудири, 1998 йилдан. – мехнат гигиена кафедрасининг мудири лавозимларида ишлаган. 1998-2003 – 2-ТошДавТИ “Маънавият ва Маърифат ишлари” бўйича проректор вазифасини бажарган. 1993 йилда «Ўзбекистон қишлоқ ахолиси турар жойларида мехнат шароитлари ва турмуш тарзини ўсма касалликларини тарқалишидаги гигиеник тавсифномаси” мавзусида номзодлик диссертациясини ёклади. Ўсма касалликларини бирламчи профилактикаси, мехнат гигиенаси ва физиологияси масалалари бўйича 45 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи. Монография: «Ўзбекистонла онкология муаммолари», Тошкент, 1995 й.