Кафедрада 5А 510301 — Гигиена (коммунал гигиена) ва 5А 510301 —Гигиена (мехнат гигиена) йўналишлари бўйича магистратранинг 2 йиллик курси ташкил этилган
Магистратура курсига қабул қилинган талабаларга машғулотлар Коммунал ва мехнат гигиена кафедрасида, Тошкент тиббиёт академиясининг МИТЛ, ЎзР ССВ санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий тадқиқот институти, Мехнатни мухофаза қилиш илмий маркази, Эргометрик лабораториялари ва Республика, шахар, туман ДСЭНМларида олиб борилади
Магистратура талабалари машғулотлар давомида ДСЭНМ назорати остидаги объектларда мустақил санитария-эпидемиология текширувларини ўтказадилар. Магистрлик амалиёти бевосита тренерлар назорати остида ўтказилиб зарурий хисоб-хисобот хужжатлари тўлдирилади.
Таълим мақсади ва вазифалари.
Таълим мақсади: Давлат санитария эпидемиология назорати маркази (ДСЭНМ) назорат остидаги объектлари (хизмат кўрсатиш шаклидан қатъий назар) да давлат санитария назоратларини мустақил олиб бориш қобилиятига, соғломлаштириш, санитария-гигиеник ва профилактик чора-тадбирлар комплексини татбиқ қилишда илмий ёндашув қобилиятига, аҳоли ўртасида турли ҳасталикларни келтириб чиқарувчи таҳдид омилларини ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этишда амалий ёрдам кўрсатиш қобилиятига, аҳоли ва турли жамоалар орасида соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шаклантириш уларнинг жисмоний, тиббий фаоллигини ошириш қобилиятига, гигиена соҳасида қўлланилаётган илғор профилактик тадбирларни ўрганиш ва амалиётга татбиқ этиш қобилиятига эга бўлган юқори малакали гигиена-мутахассисларни тайёрлаш.
Таълим вазифалари:
- Барча назорат остидаги коммунал объектларда Давлат санитария назоратини олиб бориш, атроф муҳитнинг санитария ҳолатига ва аҳоли саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган омилларни аниқлаш, аҳоли саломатлик ҳолатини ўрганиш, юқумли ва ноюқумли касалликларни олдини олиш ва камайтиришга йўналтирилган соғломлаштириш тадбирий чоралар мажмуини ишлаб чиқиш;
- Турли мутахассисликдаги шифокорлар билан услубий семинарлар ўтказишни, экология врачлари ва санитария-гигиена хамда бактериология лаборатория бўлимлари билан комплекс иш режалар ишлаб чиқишда, атроф муҳитни ифлослантириши мумкин бўлган маънбаларда профилактик-соғломлаштириш тадбирлари режасини ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилиш;
- Гигиенанинг долзарб муаммолари, аҳоли турар жойларини санитария эколого-гигиена нуқтаи назаридан баҳолаш, янги қурилиш материалларини гигиеник баҳолашлар бўйича илмий тадқиқотт ишларини бажаришда қатнашиш;
- Аҳоли ўртасида турли касалликликларни олдини олиш ва камайтириш бўйича профилактик тадбирларни ишлаб чиқиш;
- Кимёвий ва биологик моддаларни атмосфера хавоси, сув ва тупроқ муҳитидаги гигиеник тавсияларини асослаш, кимёвий моддаларни ишлаб чиқариш ва қўлланиш шароитларини гигиеник баҳолаш;
- Аҳоли турар жойларида физик омилларни гигиеник баҳолаш;
- Аҳоли турар жойларини қурулиш меъморий-режалаштириш қарорларини гигиеник асослаш ва лойихаларни санитария экспертизасидан ўтказиш;
- Мутахассислик фани бўйича олий ва ўрта касб–ҳунар таълим муассасаларида педагоглик фаолиятини олиб боришларни ўргатиш;
Фан бўйича талаба-магистрантлар билимига, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар
- муайян мутахассислик бўйича назарий ва амалий билимларни, ўқув ва кўникмаларни шакллантириши;
- мутахассислик бўйича билимлар базасини яратиш, жамлаш ва улардан фойдалана олиш кўникмаларини ривожлантириши;
- магистратура мутахассислиги бўйича илмий-тадқиқот ишларини бажариш касб фаолиятининг кўзланган натижаларига эришишда жараёнларни моделлаштириш ва тизимли ёндашиш борасидаги илмий билимлар, амалий уқув ва кўникмаларни таъминлаши керак.
Давлат санитария назоратининг асослари
Талаба-магистрант:
- давлат санитария эпидемиологик назоратининг илмий асослари;
- давлат санитария эпидемиологик назоратини ташкиллаштириш ва ўтказишда қонуний-меъёрий ва ҳуқуқий асослари;
- атроф –муҳит ва бошқа назорат объектларининг санитария ҳолатига гигиеник баҳо беришда илмий-амалий ёндашуви;
- Давлат санитария эпидемиология назорати марказлари санитария-гигиена, бактериология, физик омиллар лабораторияларининг текширув натижаларини таҳлил қилишда илмий ёндашув асослари;
- атроф-муҳит ва бошқа назорат объектларини лаборатория ўлчов асбоблари ёрдамида текширишнинг замонавий усуллари;
- назорат остидаги объектларда жавобгар шахсларга нисбатан маъмурий жазо чоралари қўллаш асослари ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
- янги қурилаётган ва тубдан таъмирланаётган объектларда огоҳлантирувчи санитария назоратини ўтказиш назарий ва илмий асосларини;
- атроф-муҳит ва бошқа назорат объектларнинг санитария ҳолатига гигиеник баҳо беришда лаборатория ўлчов асбобларидан фойдаланиш асосларини;
- атроф-муҳит ва бошқа назорат объектларида ўтказиладиган лаборатория текширув ҳажми ва дастурларини ишлаб чиқиш асосларини;
- замонавий лойиҳалар асосида қурилаётган объектлар устидан огоҳлантирувчи санитария назоратининг умумий асосларини;
- жорий санитария эпидемиологик назоратининг санитар текширув турлари ва асосий қонуний-меъёрий ҳужжатларини;
- атроф-муҳит ва бошқа назорат объектларининг санитария ҳолати бўйича юқори ташкилот органларига ахборотлар тайёрлашни;
- ҳисоботларни тузишда, лойиҳаларни ечишда, уларнинг бажарилиши устидан назорат ўтказишда қатнашишни билиши ва улардан фойдалана олиши;
- атроф-муҳит ва бошқа назорат объектлари устидан огоҳлантирувчи санитария ва жорий санитария эпидемиологик назоратини олиб бориш бўйича;
- янги қурилаётган ва тубдан таъмирланган объектларни ишга туширилишида Давлат қабул комиссияси таркибида иштирок этиш бўйича;
- назорат остидаги объектларда санитария-гигиена ва эпидемияга қарши қоидаларни бузилганлиги аниқланганда жавобгар шахсларга нисбатан маъмурий жазо чораларини қўллаш бўйича;
- санитария эпидемиологик назорати натижаларини илмий-амалий тахлил қилиш ва хулоса тузишни;
- худудни санитария-эпидемиология ҳолати бўйича юқори ташкилотларга ва хокимият органларига ахборотлар тайёрлаш бўйича;
- илмий асосланган соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш кўникмаларига эга бўлиши керак.
Атроф-муҳит ва инсон саломатлиги муҳофазаси
Талаба-магистрант:
- атроф-муҳит ва инсон саломатлиги муҳофазасини назарий ва илмий асослари;
- Ўзбекистонда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишнинг асосий йўналишлари ва муаммолари;
- Бутун Жаҳон соғликни сақлаш ташкилотида қайта кўрилган касалланишнинг Х классификацияси;
- – эндоген, экзоген, табиий ва техноген омилларни аҳоли саломатлигига таъсирини ўрганишда илмий ёндашув;
- саломатлик кўрсаткичларини табиий ва ижтимоий омиллари билан боғлиқлиги илмий асосларини;
- аҳоли ўртасида атроф муҳитни ифлосланиши билан боғлиқ бўлган ва кенг тарқалган касалликларни этиологияси, патогенези, клиник кўриниши ва эрта ташхис қўйилиши услубиёти;
- аҳоли ўртасида касалланишни олдини олишга йўналтирилган профилактик чора-тадбирларни илмий асослаш ҳақида тасаввурга эга бўлиши зарур;
- турли аҳоли гуруҳларида саломатлик ҳолати ва илмий-амалий ҳамда истиқбол режаларини;
- турли аҳоли гуруҳларининг саломатлик ҳолатига таъсир этувчи таҳдид омилларини;
- турли аҳоли гуруҳларининг саломатлигини ўрганишнинг асосий усулларини билиши ва улардан фойдалана олиши;
- – аҳоли саломатлиги ва атроф муҳит омилларининг салбий таъсирлари ўртасида боғлиқни аниқлаш ва гигиеник баҳолаш бўйича;
- – атроф муҳитнинг таҳдид омилларини аҳоли саломатлигига таъсир даражасини камайтириш бўйича профилактик тадбирий чораларни илмий асослаш, уларни амалда тадбиғини назорат қилиш ва самарадорлигини гигиеник баҳолаш бўйича;
- – даволаш профилактика муассасалари ва давлат санитария назорат марказлари (ДСЭНМ) материалларига асосланиб аҳоли саломатлик ҳолатини ўрганиш бўйича;
- – атроф муҳит ва аҳоли саломатлик ҳолати бўйича юқори ташкилотларга ахборот тайёрлаш бўйича;
- – аҳоли ўртасида касалланишни камайтиришга қаратилган соғломлаштирувчи чора–тадбирларни ишлаб чиқиш кўникмаларига эга бўлиши керак.
Сув таъминоти тизимлари ва сув ҳавзаларини эколого-гигиеник баҳолаш
Талаба-магистрант:
- – марказлаштирилган сув таъминоти маънбаларини санитария мухофазаси илмий асослари;
- – атроф муҳит омиллари (сув, ҳаво, тупроқ)нинг салбий таъсирлари натижасида инсон организмининг фаолияти ва адаптация жараёнларининг қонунияти;
- – сув ва сувдан фойдаланиш қонуниятини;
- – ичимлик сувини тайёрлаш бош иншоотларида жорий этилаётган технологиялар илмий асослари;
- -ичимлик суви сифатига қўйиладиган илмий асосланган гигиеник талаблар хақида;
- -ичимлик сув таъминоти объектларини ифлослантирувчи маънбаларни бартараф этиш ва камайтиришга йўналтирилган тадбирий-чоралар мажмуи хақида;
- – сув ҳавзаларини ифлосланишдан санитария мухофаза қилиш тадбирий-чоралар мажмуи ҳақида;
- – назорат остидаги объектларда жорий санитария назорати (ЖСН) олиб боришнинг босқичлари ва ўзига хос услублари ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
- – илмий техника жараёнини ривожланиши муносабати билан аҳолининг сифатли ичимлик сувига бўлган эхтиёжи ва муаммоларини;
- – сув таъминоти маънбаларини, сув олиш жойларини ва сув тармоғи бош иншоотларини танлашда огохлантирувчи санитария назорати вазифаларини;
- – сув таъминоти маънбалари атрофида санитария химоя минтақаларини ташкил қилиш мақсадида қидирув ишларини олиб боришнинг ўзига хос гигиеник томонларини;
- – аҳоли коммунал хизмат кўрсатиш объектлари, озиқ-овқат корхоналари, болалар ва мактабгача бўлган болалар муассасалари, ишлаб чиқариш корхоналари, даволаш профилактика муассасаларининг сув таъминоти лойиҳаларини санитария экспертиза қилишнинг ўзига хос томонларини;
- – аҳоли томонидан фойдаланилаётган ичимлик сувининг сифатини баҳолашда санитария гигиеник мезонларни;
- – сув таъминоти маънбалари ва сувдан фойланиш устидан жорий санитария назоратини олиб боришнинг ўзига хос томонларини (ичимлик сувини тайёрлаш босқичларида, аҳоли коммунал хизмат кўрсатиш объектлари, озиқ-овқат корхоналари, болалар ва мактабгача бўлган болалар муассасалари, ишлаб чиқариш корхоналари, даволаш профилактика муассасаларида ва бошқ;);
- – сув ҳавзаларини санитария ҳолатини узоқ муддатларга башорат қилиш муаммоларини;
- – чиқинди сувларни тозалаш аэрация станцияларини қурилиши учун ажратилган ер майдонларини яроқлилигини баҳолашда махаллий иқлим шароитларини хисобга олишни;
- – чиқинди сувларни тозалаш аэрация станцияларининг асосий иншоотларини ва канализация тармоқлари, хамда ишлаб чиқариш корхоналари чиқинди сувларини тозалаш иншоотлари лойиҳаларини санитария экспертиза ўтказиш ва хулоса беришнинг ўзига хос томонларини;
- – заҳарли кимёвий моддаларни сув ҳавзаларига тушиш йўллари, тарқалиши, гидролизга учраш йўлларини;
- -назорат остидаги объектларида маъмурий жазо чоралар қўллаш ҳуқуқларини билиши ва улардан фойдалана олиши;
- – сув тозалаш бош иншоотларини қурилиши учун ажратилган ер майдонларини ажратишда ва танлашда табиий-иқлим шароитларини гигиеник баҳолаш;
- – сув тозалаш бош иншоотларини қурилиш учун ажратилган ер майдонини яроқлилиги тўғрисида санитария хулосасини тузиш;
- -сув таъминоти лойиҳала материаллари бўйича эксперт хулосасини тузишни ва қурилишнинг боришини санитария назоратидан ўтказиш;
- -сув таъминоти маънбаларини санитария-топографик, санитария-техник ва санитария-эпидемиологик текширув дастурлари тузиш, санитария текширув ўтказиш ва натижаларни тахлил қилиш, санитария хулосаси тузиш;
- -сув ҳавзалари сувлари ва ичимлик сувини лаборатория текширув дастурини тузиш ва текширув натижаларини интерпретацияси хамда санитария-гигиеник хулосаси тузиш;
- -ичимлик суви сифатини яхшилаш ва ифлосланишдан мухофаза қилиш бўйича тадбирий-чоралар режасини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ қилиш хамда самарадорлигини гигиеник баҳолаш;
- -чиқинди сувларни тозалаш аэрация станцияларини ва канализация тармоқларини қурилиши, қайта қурилиши ва кенгайтирилиши учун ажратилган ер майдонларини яроқлилигига гигиеник баҳо бериш;
- -чиқинди сувларни тозалаш аэрация станциялари ва канализация тармоқларининг лойиҳа материалларини санитария экспертизадан ўтказиш ва эксперт хулосасини тузиш;
- -чиқинди сувларни тозалаш аэрация станцияларини чуқур санитария текшириш тизимини тузиш ва санитария текшириш натижалари бўйича санитария хулосасини тузиш;
- -чиқинди сувларни санитария-гигиена, санитария-бактериологик, гельмиинтологик текшириш бўйича лаборатория текшириш дастурини тузиш ва текшириш натижаларини интерпретация қилиш;
- -атроф –муҳитни санитария муҳофазасига йўналтирилган профилактик тадбирий чораларни гигиеник ва техник самарадорлигини баҳолаш;
- -ҳисоб-ҳисобот ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича кўникмаларига эга бўлиши керак.
Атмосфера хавоси ва тупроқ мухитини эколого-гигиеник баҳолаш. Профилактик токсикология
Талаба-магистрант:
- атмосфера хавосини санитария муҳофазаси йўналтирилган чора-тадбирларни илмий асослари;
- -аҳоли турар жойлари атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи тармоқларни ривожланиши ва муаммолари;
- -илмий техника ва технолгия тараққиёти муносабати билан атмосфера ҳавосини санитария мухофаси қилиш муаммолари;
- -тадбиркорлик субъектларини, уларнинг тармоғига, технологик жараёнига, фойдаланилаётган хом-аъшёсига, тозалаш иншоотларига боғлиқ холда ўзига хос гигиеник талаблари;
- -тупроқ муҳитини ифлослантириши мумкин бўлган халқ хўжалигининг турли тармоқларнинг ривожланиши ва илмий-амалий муаммолари;
- -тупроқ гигиенаси ва аҳоли турар жойларини санитария тозалаш муаммолари ва олдида турган вазифалари;
- -тупроқ муҳитини ифлосланишини олдини олиш ва камайтиришга йўналтирилган тадбирий чоралар мажмуи;
- -профилактик токсикологиянинг илмий асослари;
- -пестицидлар, минерал ўғитлар ва кимёвий моддаларни сув ҳавзалари сувларида меъёрлаштиришда токсикологиянинг мақсад ва вазифалари;
- – кимёвий моддалар ва биопрепаратларни таснифномаси;
- -пестицидлар, минерал ўғитлар ва кимёвий моддаларни сув ҳавзалари сувларида гигиеник меъёрларини илмий асослаш босқичлари;
- -назорат остидаги объектларда жорий санитария назорати (ЖСН) олиб боришнинг босқичлари ва ўзига хос услублари ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
- -атмосфера ҳавосига чикарилаётган чиқиндиларни тозалаш иншоотларининг лойиҳаларини санитария экспертиза қилиш усулларини;
- -атмосфера ҳавосини ифлослантирувчиларини комплекс таъсири ва уларни текшириш усулларини;
- -атмосфера ҳавосини ифлослантирувчиларини комплекс баҳолашнинг умумий ва интеграл мезонларини;
- -атмосфера ҳавосини ифлосланишини хавфлилик даражаси бўйича худудларни эколого-гигиеник минтақалаштириш тамойилларини;
- -қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни йиғиш, вақтинча сақлаш, четлаштириш, зарарсизлантириш ва мақсадга мувофиқ фойдаланиш бўйича иншоотларни қурилиши учун ер майдонларини ажратиш ва танлашни;
- -аҳоли турар жойларини санитария тозалаш принципиал тизимларини танлаш ва гигиеник нуқтаи назаридан асослашни;
- -Ўзбекистон шароитида аҳоли турар жойларини санитария тозалаш тизимларини назорат қилиш асосларини;
- -кимёвий моддаларни заҳарлилиги бўйича лимит кўрсаткичларини;
- -заҳарли моддаларни токсикометриясини, заҳарлилик ва хавфлилик ўлчамларини ва кумулятив хусусиятларини;
- -заҳарли кимёвий моддаларни организмга тушиш йўллари, тақсимланиши, метоболизми ва организмдан ажралиб чиқиш, заҳарли таъсирини намоён бўлишини билиши ва улардан фойдалана олиши;
- -саноат корхоналаридаги тозалаш иншоотларининг лойиҳа материалларини таҳлил қилиш;
- -атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи маънбалар устидан санитария назорат ишларини мустақил олиб бориш;
- -лабораторияда текшириш учун атмосфера ҳавосидан синамалар олиш дастурини тузиш ва лаборатория текширув натижаларини интерпретация қилиш;
- -атмосфера ҳавосини ифлосланишини комплекс баҳолашда умумий ва интеграл мезонлардан фойдаланиш;
- -атмосфера ҳавосини ифлосланишини хавфлилик даражаси бўйича ҳудудларни минтақалаштиришда эколого-гигиеник асослари қўллаш;
- -атроф –муҳитни санитария мухофазаси қаратилган профилактик тадбирий чораларни гигиеник ва техник самарадорлигини баҳолаш;
- -аҳоли турар жойларини санитария тозалаш бош тизимларини лойиҳаларини мустақил равишда санитария экспертизадан ўтказиш ва эксперт хулосасини тузиш;
- -аҳоли турар жойларини санитария тозалаш тизимлари ва тупроқ муҳитининг санитария ҳолати устидан малакали санитария назоратни ўтказиш;
- -тупроқ муҳитини лаборатория асбоблари ёрдамида текшириш дастурини тузиш ва лаборатория асбоблари ёрдамида текшириш натижаларини интерпретация қилиш;
- -тупроқ муҳитини ифлосланиш даражаси бўйича худудларни эколого-гигиеник минтақаларга булинишини асослаб бериш;
- -кимёвий моддаларни ўткир, ўткир ости ва сурункали тажриба шароитларида заҳарлилик ўлчамларини ўрнатиш бўйича ўтказиладиган тажрибаларни мустақил бажариш;
- -кимёвий моддаларни кумулятив хусусиятларини ўрганиш бўйича тажрибаларни мустақил ўтказиш;
- -ҳисоб-ҳисобот ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича кўникмаларига эга бўлиши керак.
Турар жой ва жамоат биноларини замонавий типда режалаштириш ва қурилиш гигиенаси
Талаба-магистрант:
- – турар жой ва жамоат биноларини замонавий типда режалаштириш ва қурилиш лойиҳалари ва меъёрларини илмий асослари;
- -Ўзбекистон худудида жорий килинаётган замонавий қурилиш лойиҳалар ва қурилиш материаллари;
- -ёпиқ хоналарнинг салбий омилларини аҳоли саломатлигига таъсирини олдини олиш бўйича тадбирий чоралар мажмуаси;
- -аҳолига маиший хизмат кўрсатиш муассасаларини қурилиши, кенгайтирилиши ва ишлатилишига қўйиладиган гигиеник талаблари;
- -ахолига маданий хизмат кўрсатиш муассасаларини қурилиши, кенгайтирилиши ва ишлатилишига қўйиладиган гигиеник талаблари;
- -ахоли турар жойларидаги спорт ва соғломлаштириш муассасаларини қурилиши, кенгайтирилиши ва ишлатилишига қўйиладиган гигиеник талаблари;
- -назорат остидаги коммунал хизмат кўрсатиш объектлари лаборатория асбоблари ёрдамида текшириш усуллари;
- -назорат остидаги объектларда жорий санитария назорати (ЖСН) олиб боришнинг босқичлари ва ўзига хос услублари ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
- -турар жой бинолари, аҳолига маиший-хизмат кўрсатиш корхоналари ва маданият, спорт–соғломлаштириш муассасалари лойиҳаларини санитария экспертизадан ўтказишни ўзига хос томонларини;
- -санитария паспортлар тузиш учун назорат остидаги объектлар гигиеник тавсифномалар тўғрисидаги ахборотларини;
- -ёпиқ хоналарда комфорт микроиқлим шароитларини яратиш ва таъминлаш тизимларини;
- -турар жой бинолари, маиший-хизмат корхоналари ва маданий, спорт-соғломлаштириш муассасаларларини санитария текширувидан ўтказишнинг ўзига хос томонларини;
- -коммунал гигиенанинг услубий тамойилларини (биология ва ижтимоий шароитнинг бирдамлиги, организм ва атроф муҳитнинг бирдамлиги ва бошқалар);
- -назорат остидаги объектларида маъмурий жазо чоралар қўллаш ҳуқуқларини билиши ва улардан фойдалана олиши;
- -турар жой бинолари, маиший-хизмат корхоналари ва маданият, спорт-соғломлаштириш муассасалари лойиҳаларини санитария экспертиза натижаларини тахлили ва лойиҳалар бўйича эксперт хулосасини тузиш;
- -хоналардаги микроиқлим ўлчамларини комфортлигини асослаб бериш усулларини қўллаш;
- -санитария-техник мосламалар (сув таъминоти, канализация, ёритилганлик, вентиляция, иситиш тармоғи, ахлатларни четлаштириш) ни ташқил қилиш, қурилиши ва иш самарадорлиги устидан назорат қилиш;
- -турар жой бинолари, маиший-хизмат корхоналари ва маданият, спорт-соғломлаштириш муассасаларини санитария-текшириш дастурларини тузиш;
- -аҳолига маиший хизмат кўрсатиш корхоналарини санитария текширувидан ўтказиш дастурларини тузиш;
- -аҳолига маданий хизмат кўрсатиш муассасаларини санитария текширувидан ўтказиш дастурларини тузиш;
- -спорт-соғломлаштириш муассасаларини санитария текширувидан ўтказиш дастурларини тузиш;
- -олий таълим муассасалар ва бошкаларни санитария текширувидан ўтказиш дастурларини тузиш;
- -коммунал омборхоналарни санитария текширувидан ўтказиш дастурларини тузиш;
- -назорат остидаги объектларни лаборатория асбоблари ёрдамида текшириш хажми ва дастурларини аниқлаш;
- -лаборатория асбоблари ёрдамида текширув натижаларини интерпретация қилиш;
- -назорат остидаги объектларнинг экопаспортини тузиш;
- -турар жой бинолари, маиший-хизмат корхоналари ва маданият, спорт-соғломлаштириш муассасаларида сув, тупроқ, ҳаво муҳити, микроиқлим кўрсаткичлари, табиий ёритилганлик коэффициенти, хоналар инсоляцияси лаборатория ўлчов асбоблари ёрдамида текшириш ва бактериологик текшириш учун синамалар олиш;
- -лаборатория ўлчов асбоблари ёрдамида текшириш натижаларини интерпретация қилиш;
- -ҳисоб-ҳисобот ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича кўникмаларига эга бўлиши керак.
- Даволаш профилактика муассасалари ва дорихоналар гигиенаси
- Талаба-магистрант:
- – даволаш профилактика муассасалари (ДПМ) ва дорихоналарни режалаштириш ва қурилиш меъёрларини илмий асослари;
- -ДПМ ва дорихоналарда олиб бориладиган санитария-гигиеник ва эпидемияга қарши тадбирий чоралар;
- -ДПМ ва дорихоналарнинг қурилиш лойиҳаларини санитария экспертизадан ўтказишни ўзига хос томонлари;
- -ДПМ ва дорихоналарни мукаммал санитария текширувидан ўтказишнинг ўзига хос томонлари;
- -ДПМ ларида кенг тарқалган касалхона ички инфекциялари;
- -ДПМ ларида касалхона ички инфекцияларини олдини олишда каратилган тадбирий-чоралар тўғрисида қонуний-меъёрий ҳужжатлар ва ички буйруқлари;
- -назорат остидаги объектларда жорий санитария назорати (ЖСН) олиб боришнинг босқичлари ва ўзига хос услублари ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
- -ДПМ ва дорихоналарнинг қурилиш лойиҳаларини санитария экспертизадан ўтказишни ва лойиҳал арга эксперт хулосасини бериш;
- -ДПМ ларида касалхона ички инфекцияларини олдини олишда қаратилган тадбирий-чоралар тўғрисидаги қонуний-меъёрий ҳужжатлар ва ички буйруқларни;
- -ДПМ ларида ва дорихоналарда олиб бориладиган санитария-гигиеник ва эпидемияга қарши тадбирий чораларни;
- -ДПМ ва дорихоналарни мукаммал санитария текширувидан ўтказиш дастурларини тузишни;
- -ДПМ ларида кўп ва кенг тарқалган касалхона ички инфекцияларини олдини олишни;
- -назорат остидаги объектларида маъмурий жазо чоралар қўллаш ҳуқуқларини билиши ва улардан фойдалана олиш;
- -ДПМ ларида сув, тупроқ, ҳаво муҳити, микроиқлим кўрсаткичлари, табиий ёритилганлик коэффициенти, хоналар инсоляция кўрсаткичларини лаборатория ўлчов асбоблари ёрдамида текшириш ва бактериологик текшириш учун синамалар олиш;
- -мослаштирилаётган ёки намунали лойиҳа асосида қурилаётган ДПМ ва дорихоналарни лойиҳаларини санитария экспертизасидан ўтказиш;
- шифохоналарда амалдаги санитария-гигиена ва эпидемия қарши кураш қоидаларига амал қилиниши назорат қилиш;
- дорихоналарда амалдаги санитария – гигиена тартиб қоидалар риоя қилинишини назорат қилиш;
- ДПМ ларини санитария текшириш ва санитария ҳолатига гигиеник бериш;
- дорихоналарни санитария текшириш ва санитария ҳолатига гигиеник бериш;
- -ДПМ ларида касалхона ички инфекцияларини камайтириш ва бартараф қилишга каратилган санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирий чораларни ишлаб чиқиш;
- – ДПМ ларида касалхона ички инфекцияларини камайтириш ва бартараф қилиш тавсия этилган санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирий чораларни бажарилишини назорат қилиш;
- -ҳисоб-ҳисобот ҳужжатларини расмийлаштириш кўникмаларига эга бўлиши керак.
- Магистратура ихтисослигига қўйиладиган муайян талаблар кадрлар буюртмачиларининг талаблари ва ушбу мутахассислик бўйича фан, техника ва технологияларнинг замонавий ютуқлари ҳисобга олинган ҳолда олий таълим муассасаси томонидан белгиланади.
Магистрлик диссертациясига бўлган талаблар
Магистрлик диссертацияси мавзулари соҳанинг ривожланиш истиқболи ва фан, таълим, техника, технология, иқтисодиётдаги замонавий ютуқлар ҳамда кадрлар буюртмачиларининг талабларини ҳисобга олган ҳолда олий таълим муассасасининг мутахассислар тайёрловчи кафедраси томонидан белгиланади.
Магистрлик диссертацияси мавзуси талабага биринчи семестр давомида берилади. Ишнинг бажарилиши мос мутахассислик бўйича фан доктори илмий даражаси ёки мутахассислар тайёрловчи кафедра бўйича ушбу таълим муассасасида фаолият кўрсатувчи илмий даража ва илмий унвонга эга бўлган ўқитувчи илмий раҳбарлигида бажарилади. Илмий маслаҳатчилар сифатида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва тармоқ илмий-тадқиқот институтлари, конструкторлик бюролари ҳамда ишлаб чиқаришнинг юқори малакали мутахассислари таклиф қилиниши мумкин.
Магистрлик диссертациясининг мазмуни тизимлаштирилган кўринишда илмий-тадқиқот (ёки илмий-техникавий ечим)нинг дастлабки асосларини, унинг бажарилиб боришини ва олинган натижаларини қайд қилиши керак. Бунда илмий асослар (ёки илмий-техникавий ечимлар) ҳар тарафлама таҳлил қилиниши, мавжуд муқобил вариантларда кўриб чиқилиши ва улардан бирининг танланишига асосланиши лозим.
Магистрлик диссертацияси натижалари бўйича олинган маълумотни матн ёки кўргазмали материал кўринишида мустаҳкамланади, унда муаллиф томонидан мавзунинг назарий ёки амалий аҳамияти исботланади. Матн ва кўргазмали материал ҳажми ва мазмунининг тавсифи магистрлик диссертацияси мавзусининг йўналиши (илмий ёки илмий-техникавий) ва мутахассислар буюртмачилари талабларига боғлиқ ҳолда мутахассислар тайёрловчи кафедра томонидан белгиланади.
Белгиланган муддатда бажарилган магистрлик диссертацияси Давлат аттестацияси комиссиясига: илмий раҳбар хулосаси, соҳа бўйича илмий ходим ёки мутахассиснинг ташқи тақризи ва мос мутахассисликнинг магистр таълим дастури бўйича шахсий режа бажарилганлиги ҳақидаги маълумотнома билан бирга тақдим этилиши лозим.
Магистрлик диссертацияси Давлат аттестация комиссияси ва жамоа олдида очиқ ҳимоя қилинади.