Талабалар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида Коммунал ва меҳнат гигиенаси кафедрасининг доцентлари Г.Ф.Шерқўзиева ва Н.Р.Самиговалар томонидан 2018 йилнинг 4-октябрь ойида 502 гуруҳ талабалар билан спорт мусобақаларини уюштирилди. ТТАнинг спорт комплексида тиббий профилактика факултетининг 5-курс талаба йигитлар ва қизлар ўртасида югуриш, минифутбол ва волейбол мусобақаси ташкил этилиди. Мусобақа давомида югуриш бўйича йигитлар гуруҳи етакчилик қилган бўлса, волейбол ўйинида эса қизлар гуруҳи ҳам бўш келмай биринчиликни қўлга киритишди. Ташкил этилган дўстона спорт мусобақаси ёрқин лахзаларга жуда бой бўлди. Талабаларнинг спортга бўлган қизиқишларининг янада ортиши кузатилди.

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.