Талабалар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида Коммунал ва меҳнат гигиенаси кафедрасининг доцентлари Г.Ф.Шерқўзиева ва Н.Р.Самиговалар томонидан 2018 йилнинг 2-октябрь ойида 502 гуруҳ талабалари билан Олмазор туманида жойлашган Сув спорти саройига ташриф уюштирилди. Сув спорти саройига ҳозирги кунда Коммунал ва меҳнат гигиенаси кафедрасида ишлаган, т.ф.н. подполковник Саидов Чори Шодиевич раҳбарлик қилмоқдалар. Ташриф давомида талабалар бу масканда яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар, шундан сўнг гуруҳ йигитлари томонидан узоқ масофага сузиш бўйича мусобақа ташкиллаштирилди. Мусобақа жуда ҳам ёрқин лаҳзаларга бой бўлди. Талабалар спортнинг нақадар фойдали эканлиги айниқса сув спорти инсонга ҳамма вақт кераклигини тушуниб етдилар.

 

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.