Кафедра йиғилишининг  турли масалаларида кафедра мудири  т.ф.д., профессор Г.Т.Искандарованинг 2018 йил 13 сентябр куни тиббий профилактика факультети 3 курс талабаларига ташкил этилган “ Физиолого-гигиенические особенности современных форм трудовой деятельности” мавзусидаги очиқ маърузаси муҳокама қилинди. Муҳокамада кафедра катта ўқитувчиси, т.ф.н., ўқув ишларига маъсул Қурбонова Ш.И. сўзга чиқиб қуйидагиларни таъкидлади. Маъруза ўз вақтида бошланди. Маърузада талабаларнинг давомати 100%ни ташкил этди. Маърузада ахолини меҳнат фаолияти билан шуғулланишини замонавий холатида  ишчиларнинг меҳнат шароитида сув омилини ўрни, ишловчилар саломатлигини муҳофаза қилишда, сув билан боғлиқ бўлган макро ва микро элементлар етишмаслигини олдини олишга қаратилган чора тадбирларни режалаштириш ҳамда уларни ўз вақтида ва самарали бажаришга қаратилган чора тадбирлар батафсил ёритиб берилди.

Маърузага Соғлиқни Сақлаш Вазирлигига қарашли Республика санитария гигиена ва касб касалликлар илмий текшириш институти ходими А.У.Содиқов ҳамда ТТА “Болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиена” кафедраси профессори т.ф.д. Ш.С.Бахритдиновлар томонидан ижобий тақриз берилди.

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.