Мамлакатимизда ички туризмни ривожлантириш ва талабалар ўртасида маънавий баркамолликни шакллантириш мақсадида Коммунал ва меҳнат гигиенаси кафедрасининг доцентлари Г.Ф.Шерқўзиева ва Н.Р.Самиговалар томонидан 2018 йилнинг 13-сентябрь куни Зангиота зиёратгоҳига тиббий-профилактика факультетининг 5-курс талабалари билан биргаликда ташриф уюштирилди. Зангиота зиёратгоҳи Тошкент шаҳри яқинидаги Зангиота қишлоғида жойлашган муқаддас қадамжо бўлиб, улуғ бобомиз Амир Темур томонидан асос солинган. Зиёратгоҳ зиёратчилар ва сайёҳлар учун очиқ маскан ҳисобланиб, замонавий таъмирланган бўлиб, майдони тўлиқ кўкаламзорлаштирилган. Ташриф давомида талабалар зиёратгоҳнинг илк тарихидан то хозирги кунигача бўлган маълумотлар билан танишдилар. Ўзбекистон шундай улуғ даҳолар юрти эканлигидан фахр туйғусини  ғурур билан ҳис қилдилар. Ташриф барчада катта таассурот қолдирди.

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.