Тошкент Тиббиёт Академияси ва тиббий профилактика факультети маънавият ва маърифат ишлари бўйича  бўлими томонидан тасдиқланган комплекс иш режаси асосида Коммунал ва меҳнат гигиена кафедрасида иш режаси тузилган, тасдиқланган ва шу режа асосида маънавият ва маърифат ишлари олиб борилди.

Мазкур режа асосида қуйидаги ишлар бажарилди:

Ўқув йилининг бошланишида  5 ва 6 курс талабалари учун Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримовни ҳотирлаб, гуруҳларда “Хотира дарси” ўтказилди.

“Мураббийлар куни” га бағишлаб талабалар ўртасида сухбат ўтказилди.

Бундан ташқари ўқув йили давомида: Маънавий согломлик тушунчаси, Ўзбекистондаги миллий қадриятлар ва урф-одатлар, талабаларнинг дарсдан буш вақтларини мазмунли ташкил этиш, 8-декабрь Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси қабул қилинган кун, хуқуқбузарлик ҳолатларини олдини олиш, навруз қадим қадриятлар таровати, эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари, хотира ва қадрлаш куни      тўғрисида ҳам сухбатлар ўтказилган. Ўзбекистон Республикасида  ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилиши муносабати билан ҳар йили октябр ойида анъанавий ўтказилиб келинадиган “Тил байрами” ни ўтказилишида кафедра ходимлари гуруҳларда суҳбатлар ташкилэтишд 

2017 йил 5-октябрь куни Коммунал ва меҳнат гигиенаси кафедраси доценти В.К.Юсупова томонидан “Устоз ва мураббийлар” куни муносабати билан тадбир ташкиллаштирилди. Тадбирга ҳозирда нафақада бўлган кўп йиллар давомида “Меҳнат гигиенаси” кафедрасида раҳбарлик қилган, доцент  Мусамуҳаммедов Султон Расулевич азиз меҳмон сифатида таклиф қилинди. Тадбирни доц. В.К.Юсупова кириш сўзи билан очиб бериб, талабаларга доцент  Мусамуҳаммедов С.Р. таништирдилар. Шундан сўнг сўз меҳмонга берилди.  Мусамуҳаммедов С.Р. ўз ҳаёт йўллари ва соҳалари яъни санитария-гигиенага оид маълумотлар бердилар. Тадбир давомида талабалар меҳмонга санитария-гигиена соҳасига оид бўлган ўзларини қизиқтирган бир қанча саволлар беришди. Мусамуҳаммедов С.Р. ҳозирги кунда тиббий-профилактика соҳасига оид Республикамизада олиб борилаётган ислоҳатлар, янгиликлар ҳақида тўлиқ маълумот бердилар. Тадбир давомида доцент Мусамуҳаммедов С.Р. ишлаб чиқариш объектларида “жорий санитария назорати”ни ўтказиш  мавзусига оид маҳорат дарсини ҳам ўтказдилар. Ташкиллаштирилган маҳорат дарси талабаларда жуда катта таассурот қолдирди.

 

2017 йил 27-октябрь куни Коммунал ва мехнат гигиенаси кафедраси мудири профессор Г.Т.Искандарова ва катта ўқитувчи т.ф.н. Д.А.Акрамов томонидан Олий мажлиснинг 2-мажлислар залида  “Қонунчилик жараёни – талаба нигохида” мавзусида тадбир ташкиллаштирилди. Тадбирда ТТА Коммунал ва мехнат гигиенаси кафедраси катта ўқитувчиси  Юcупхўжаева А.М. , тиббий-профилактика факультетининг битирувчи 5 ва 6 курс талабалари ва Олий мажлис конунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Борий Ботирович Алихонов, Қонунчилик палатаси депутати, фан, таълим, маданият ва спорт масалалалари қўмитаси аъзоси Қувондиқ Йўлдошевич Жуманиёзов, Қонунчилик палатаси депутати,   Мехнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси ўринбосари Мавлуда Исламовна Ходжаева, Ёшлар масалалари буйича комиссия раиси, Мехнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси Козим Ўктамович Тожиев,  Қонунчилик палатаси депутати,  Мехнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси Нурия Жалгасбаевна Айтжановалар қатнашдилар.

2017 йил 30-октябрь куни Коммунал ва мехнат гигиенаси кафедрасида ассистент М.Н.Ташпулатова томонидан “Жахолатга қарши маърифат” мавзусида тадбир ташкиллаштирилди. Тадбирда Ташпулатова М.Н. илм маърифат инсоннинг рухий камолотида мухим восита эканлиги, комилликка интилувчи ҳар бир инсон билим олишдан ва ўрганишдан ҳеч қачон тўхтамаслиги ва доим изланишда булиши кераклигини, жахолат эса аксинча уни тубан бир жарга итариши мумкинлигини таъкидлаб, жахолат ва маънавий қашшоқликка биргина куч маърифат билан ечим топиш мумкинлигини ўқувчиларга жонли мисоллар оркали тушунтириб ўтди.

2017 йил 1-декабрь куни 8-ТТЖда доцентлар Г.Ф.Шеркузиева ва Н.Р.Самиговалар томонидан ҳалқаро ОИТСга қарши кураш куни муносабати билан тадбир ўтказилди. Тадбирда ТТА,  тиббий профилактика факултети декани, т.ф.д. Ф.И.Саломова,  декан муовини, доцент Г.Ф.Шерқўзиева, маънавият ва маърифат ишлари бўйича декан муовини А.Раззоқов, Коммунал ва меҳнат гигиена кафедраси профессор ўқитувчиларидан: доцент Н.Р.Самигова, катта ўқитувчи: Ш.И.Қурбонова, 8-ТТЖ да яшовчи талабалар (50 нафар) қатнашди. Тадбирда тиббий профилактика факултети декани Ф.И.Саломова сўзга чиқиб бугунги тадбир ва кўриладиган масалалар тўғрисида тўхталиб, “ОИТС” ҳозирда нафақат бир мамлакатнинг балки бутун жаҳон аҳлини ташвишга солаётган муаммо эканлиги тўғрисида тўхталиб ўтди. Шундан сўнг коммунал ва меҳнат гигиена кафедраси доценти Г.Ф.Шерқўзиева  сўзга чиқиб, “ОИТС”га қарши кураш куни Бутунжаҳон   соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан  1988 йил 1 декабрда қабул қилинганлиги ҳақида маълумот берди. Кафедра ходими доцент Н.Р.Самигова сўзга чиқиб, касаллик этиологияси ва клиникаси ҳақида тўхталиб, айниқса гиёхванд ёшлар ўртасида ушбу касаллик кенг тарқалаётганлигини айтиб ўтди. Катта ўқитувчи Ш.И.Қурбонова “ОИТС” профилактикасига тўхталиб, айниқса даволаш-профилактика муассасаларида қон қуйиш, турли ҳил муолажалар қилишда бир марталик шприцлардан фойдаланиш мақсадга муофиқ эканлиги хақида соғлом турмуш тарзини кечириш энг яхши профилактик чора эканлиги ҳақида тўхталиб ўтди. Барча талабаларнинг соғлом турмуш кечиришига, турли оқимларга кирмасликка чақирди. Тадбир сўнггида маънавият ва маърифат ишлари бўйича декан муовини А.Раззоқов сўзга чиқиб барча  қатнашчиларга ва тадбирни ташкил қилган  коммунал ва меҳнат гигиена кафедра ходимларига ташаккур билдирди.

 

2017 йил 1-декабрь куни Тошкент шаҳар Олмазор тумани 29-мактабда ассистент М.Н.Ташпулатова томонидан “ОИТС-XXI аср вабоси” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда ТТА, коммунал ва меҳнат гигиенаси кафедраси ассистенти М.Н.Ташпулатова ОИТСга қарши кураш куни муносабати билан куни 29-ўрта мактаб маъмурияти, ўқитувчилар ва ўқувчиларига ОИТС нима? – деган саволга жавоб берар экан, у-орттирилган иммунитет танқислиги синдроми сўзларининг қисқартмасилиги тўғрисида хамда иммун танқислиги организмнинг касалликка қарши курашувчи ҳимоя тизимининг зарарланишига олиб келишини тушунтириб берди. Келиб чиқиши тиббий, иқтисодий, ижтимоий, сиёсий муоммолар масштаби бўйича ОИТС эпидемиясини ядровий фалокатга тенглаштириш мумкинлиги тўғрисида гапирди. Одамларни бу офатдан сақлашда асосий эътиборни жамиятимизнинг қадимдан одат бўлиб келган соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, халқимиз томонидан қораланган иллатлар (гиёҳвандлик, фоҳишабозлик, ичкиликбозлик)ни таг-томири билан йўқотиш масалаларига қаратиш лозим. Тадбир давомида талабаларга ОИТС профилактикаси, юқиш йўлларидан сақланиш, соғлом турмуш тарзига оид бўлган буклет ва деворий газеталар тарқатма материал сифатида тақдим этилди. Тадбирда ўқувчилар ОИТС тўғрисида чуқур тушунчага эга бўлишди.

2017 йил 1-декабрь куни доцент Г.Ф.Шеркузиева томонидан “Коммунал ва меҳнат” гигиенаси кафедрасида тадбир ташкиллаштирилди. Давра суҳбатинининг кириш қисмида  ассистент Ташпулатова М.Н. илм маърифат инсоннинг руҳий камолотида мухим восита эканлиги, комилликка интилувчи ҳар бир инсон билим олишдан ва ўрганишдан ҳеч қачон тўхтамаслиги ва доим ишланишда бўлиши кераклигини, жаҳолат эса аксинча уни тубан бир жарга итариши мумкинлигини таъкидлаб, жаҳолат ва маънавий қашшоқликка биргина куч маърифат билан ечим топиш мумкинлигини ўқувчиларга жонли мисоллар орқали тушунтириб ўтди. Маърифат шундай бир булоқки у инсон қалбидаги жаҳолат орқали ёқилган ўтни ўчиришга қодир. У шундай кучки инсонни чохга қулатувчи ёмон иллатлардан халос қила олади,  уни эзгу ва тўғри йўлга йўллайди. Маърифат йўлини тутмоқ қалбдаги барча ёмон ҳислатларга қарши мардона турмоқ ва курашмоқдир. Ташпулатова М.Н. давра суҳбати давомида боболаримизни доно сўзлари ва ўгитларини келтириб ўтди. Сухбат барчада бирдек қизиқиш уйғотди. Талабалар томонидан берилган саволлар ва уларга берилган жавоблар давра сухбатига ўзгача руҳ бағишлади.

2018йил 17-январь куни Коммунал ва меҳнат гигенаси ҳодимлари томонидан 14-январь “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан  кафедрада нафақадаги доцент, Афғон уруши қатнашчиси Орипхонов Набихон Турахонович билан  бир пиёла чой устида давра суҳбати ташкиллаштирилди. Суҳбат давомида Набихон Турахонович ўзларининг Тошкент тиббиёт академиясидаги кўп йиллик меҳнат фаолиятларини ёдга олар эканлар,  ҳозирги кунда талабалар ва профессор – ўқитувчиларга яратилган имкониятлар ва шароитлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтдилар. Уруш хотиралари ҳақида эслай туриб, ватанимиз бугунги кунда ёрқин келажак сари шиддат билан қадам қўяётганини,  ўтган қийинчилик ва тахликали йиллар фақат хотирага айланиб қолишини тилаб эзгу тилак билдирди. Ўтказилган учрашув кафедра ходимларида катта таассурот қолдирди.

 

2018йил 5-май куни Коммунал ва меҳнат гигенаси кафедраси мудири профессор Г.Т.Искандарова томонидан 9-май “Хотира ва қадрлаш” куни муносабати билан кафедрада тадбир ташкиллаштирилди. Тадбирга  нафақадаги доцент, Афғон уруши қатнашчиси, Президентимиз томонидан берилган ташаккурнома эгаси, 1чи даражали “Меҳнат фахрийси” ордени сохиби Орипхонов Набихон Турахонович азиз мехмон сифатида таклиф қилинди. Набихон Турахонович ўзларининг Тошкент тиббиёт академиясидаги кўп йиллик меҳнат фаолиятларини ёдга олар эканлар,  ҳозирги кунда талабалар ва профессор – ўқитувчиларга яратилган имкониятлар ва шароитлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтдилар. Уруш хотиралари ҳақида эслай туриб, ватанимиз бугунги кунда ёрқин келажак сари шиддат билан қадам қўяётганини,  ўтган қийинчилик ва тахликали йиллар фақат хотирага айланиб қолишини тилаб эзгу тилак билдирди. Шу билан бирга бу йил хотира  ва қардлаш куни муносабати билан президентимиз томонидан 2- жаҳон уруши қатнашчиларига эсдалик совғалари ва пул мукофотининг топширилиши ҳам фаҳрийларимизга бўлган юксак эхтиром ва олижаноблик эканини алоҳида  таъкидлаб ўтди.   Ўтказилган тадбир кафедра ходимлари ва магистратура талабаларида катта таассурот қолдирди ва уларнинг калбида ватанпарварлик туй-ғуларини янада мустахкамланишига хизмат қилди.

 

2018йил 7-май куни Коммунал ва меҳнат гигенаси кафедраси мудири, т.ф.д., профессор Г.Т.Искандарова томонидан 9-май “Хотира ва қадрлаш” куни муносабати билан 8-ТТЖда тадбир ташкиллаштирилди. Тадбирга  катта ўқитувчи, т.ф.н., бир қанча медаллар ва мукофотлар соҳиби, Афғон уруши қатнашчиси Саидов Чори Шодиевич азиз мехмон сифатида таклиф қилинди. Тадбирни коммунал ва мехнат гигиена кафедраси мудири Г.Т.Искандарова кириш ва табрик cўзлари билан очиб бердилар. Cўнг сўзни Афғон уруши катнашчиси, захирадаги подполковник Саидов Чори  Шодиевичга бердилар. Хурматли мехмон кафедра ходимлари таклиф учун ташаккур билдирдилар, cўнг афғон уруши йилларидаги машаққатли кунлар, аскарлар ва фронт ортидаги юртдошларимизнинг захматли жасоратларини эсга олдилар. Талабалар уларнинг сўзларини қизиқиш билан тингладилар ва саволлар билан мурожаат этдилар. Тадбир барчада самимий таассурот уйғотди.

Баҳор ойларида “Наврўз – 2018” тадбирига бағишлаб ўтказилган “ Сумалак сайли” да, “Спорт байрами”да кафедра ходимларидан:профессор Искандарова Г.Т. доцент Шерқўзиева Г.Ф.(юриш, волейбол, стол тенниси мусобақаларида), доцент Н.Р.Самигова  (шахмат мусобақасида), к/ў Акрамов Д.А.( волейбол, футбол мусобақасида) фаол иштирок этдилар.ТТА  маърифат ва маънавият бўлими томонидан ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари ташкил этилган  “ Маънавият соати” семинар маърузаларида кафедра профессор ўқитувчилари мунтазам равишда қатнашадилар. Бунинг учун кафедрада махсус график тузилган бўлиб, шу график асосида барча ходимлар мунтазам равишда ва узлуксиз мазкур семинарда иштирок этадилар.  Мазкур семинарларда олинган маълумотларни эса ҳафтанинг ҳар пайшанба кунлари кафедра ўқитувчилари иштирокидаги семинарларда, ҳар жума кунлари эса кафедрада дарс ўтиладиган академик гуруҳларда дарснинг дастлабки 45 дақиқасида талабалар билан муҳокама қиладилар.

Кафедра талабаларини бўш вақтини маънавий бойитиш учун “Ёш гигиенистлар” тўгараги ташкил қилинган. Тўгаракда доцент В.К.Юсупова рахбарлигида 12 та талаба танлаб олинди. Тўгарак қатнашчилари билан биргаликда тўгарак иш режаси асосида ҳар ойнинг чоршанба ва жума кунлари учрашиб сухбат ўтказилди. Тўгаракка қатнашиб борадиган талабаларнинг хар бири ўзларига мавзуларни танлаб олдилар. Талабалар олган мавзулари буйича олиб борган изланишларини такдим этдилар, қўшимча йуналиш ва йурикнома берилди. Кафедра фан тугараги аъзоларининг узлари танлаб олган илмий мавзуларига оид мақолалар чоп эттиришди. Талабалар ёш олимлар кунида ТИЖ анжуманида фаол иштирок этдилар.

Гуруҳларда мураббийлик ишлари.  

Кафедра доценти Г.Ф.Шерқўзиевага 5-курс 501 гуруҳининг мураббийлик иши берилган. Мураббийнинг ўзини мураббийлик қилаётган гуруҳи бўйича хужжатлар тўплами мавжуд, улар  мураббийлик иш режаси, мураббийлик Низоми талабалар тўғрисида маълумотлар, ахборотлар ва йиғилиш баённомалари маънавият кунлари ва маънавият соатлари маълумотлари жамланган. Бундан мазкур ўқув йилида мураббийлар ҳар ой маънавият кунлари  режа асосида мураббийлик қилаётган гуруҳ талабалари билан биргаликда турли хил маънавият масканлари: музейлар (Тошкент планетарияси), боғлар (Миллий боғ, ) ва театрларга, Тошкент Давлат цирк, Кукалдош мадраса масжидига   ташриф буюришди. Мураббий томонидан олиб борилаётган ишлар кафедра йиғилишларида мухокама қилиниб борилган.  Кафедра ходимлари ўқув йили давомида 8 – сонли талабалар турар жойидаги кафедрага бириктирилган 213, 215, 217, 218, 421 хоналарда маънавият ва маърифат ишларини олиб боришди. Талабалар билан тарбиявий сухбатлар олиб борилганлиги хона дафтарларида қайд этилган. 8-сон ТТЖда ташкил этилган навбатчиликларда кафедра ходимларидан доцентлар Шерқўзиева Г.Ф.Самигова Н.Р. Юсупова В.К. кат.ўқ. Акрамов Д.А. Курбанова Ш.И. ва ассистент Ташпулатова М.Н. лар  иштирок этдилар.

Ўқитувчилар орасида хуқуқбузарлик содир этилиши ва одоб ахлоқ қоидаларига амал қилмаслик ҳолатлари кузатилмади

  

Маънавият ва маърифат

ишларига маъсул, ассистент                                    М.Н.Ташпулатова

Кафедра мудири,

профессор                                                                      Г.Т.Искандарова                                            

 

 

 

 

 

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.