2021 йил 20 февраль куни  ёш олимлар конференцияси доирасида Тошкент тиббиёт акадамеяси Коммунал ва меҳнат гигиенаси кафедрасида тиббий-профилактика ва жамоат саломатлиги факультети  иқтидорли талабалари ўртасида иккита фан “Коммунал гигиена” ва “Меҳнат гигиенаси” бўйича конференция бўлиб ўтди. ТИЖ анжуманининг кафедра босқичида 6 та талаба иштирок этди. Тақдимот мавзулари замонавий профилактик тиббиётнинг долзарб муаммоларини қамраб олган. ТИЖ иштирокчиларининг тақдимот ва маърузалари барча йиғилганларнинг илмий йўналишларга қизиқтирди. Совринли ўринларни 401 гуруҳ талабаси Цой В. илмий раҳбари профессор Искандарова Г.Т. ва 401 гуруҳ талабаси Урманова Л. илмий раҳбари доцент Шеркузиева Г.Ф. эгалладилар. ТИЖ анжуманининг барча иштирокчилари тантанали равишда мақтов ёрлиқ билан тақдирландилар.

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.