Бутун жаҳон ОИТСга қарши кураш куни муносабати билан Коммунал ва меҳнат гигиенаси кафедраси мудири, профессор Искандарова Г.Т. ва ассистент Ташпулатова М.Н. лар томонидан 2019 йил 2-декабрь куни соат 16:00да тиббий-профилактика факультетига қарашли 8-ТТЖда “Биз ОИТСга қаршимиз” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирни Искандарова Г.Т. кириш сўзи билан очиб бердилар.

Шундан сўнг сўз навбати Республика ОИТСга қарши кураш маркази мутахассиси Анваров Ш.Ш. берилди. У ўз маърузасида ОИТСнинг бутун дунёда тарқалганлик даражаси, республикамиз ҳудудига илк бор бу касаллик қачон кириб келганлиги тўғрисида маълумотларни тақдим этди.

 

 

 

 

 

 

 

 

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.