Фармонга мувофиқ, соҳага доир дастурлар ижросини муваффақиятли амалга ошириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, аҳоли саломатлигини ишончли муҳофаза қилиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, чуқур билим ва юқори малакага эга мутахассисларни тайёрлаш йўлидаги катта хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига кўра Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти лаборатория мудири, Тошкент тиббиёт академияси тиббий профилактика факультети Коммунал ва меҳнат гигиенаси кафедраси маслахатчи, профессор, Академик Искандаров Тулкин Искандарович «ФИДОКОРОНА ХИЗМАТЛАРИ УЧУН» ордени билан мукофотланди.

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.