2019 йил 15-март куни Коммунал ва меҳнат гигиенаси кафедрасида ассистент бўлиб ишлаган Рашидов В.А. кафедрага ташриф буюрди. Рашидов В.А. 2017 йил август ойида KGSP дастури бўйича 4 йиллик грантни қўлга киритиб, Жанубий Корея Республикасига PhD даражасини олиш учун жўнаб кетган эди. Ўқишнинг биринчи йилини муваффақиятли тугатиб таътил пайтида Тошкентга қайтган Рашидов В.А. кафедрага ташриф буюриб ҳодимлар ва талабаларга ўзининг орттирган бир йиллик тажрибаси билан ўртоқлашди. Жанубий Корея ҳалқи жуда ҳам мехмондўст, самимий ва шу билан бирга жуда ҳам талабчан ва қатъиятли эканини таъкидлади. Ўқиш давомида турли ҳил қийинчиликларни сабр билан енгиб ўтиш кераклиги, тинмай ўз устида ишлаш, изланиш лозимлигини талабаларга тушунтириб бераркан хеч бир мақсадга осонлик билан яъни меҳнатсиз етишиб бўлмаслигини етказди. Давлатларимиз ўртасидаги муносабатлар кундан кунга ривожланиб бораётган бир пайтда ёшларимизнинг бор куч ва ғайратлари билан бу имкониятлардан оқилона фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлиши жуда ҳам зарурлигини таъкидлади. Суҳбат чоғида талабаларнинг қизиқишлари ортиб қизғин савол жавоблар кучайиб кетди. Учрашув якунида Рашидов В.А. кейинги ўқишларига муваффақиятлар тилаб, 2021 йил сентябрь ойида ТТА Коммунал ва меҳнат гигиенаси кафедрасида тиббиёт фанлари номизоди илмий даражаси билан кутиб қолишимизни билдирдик.