Халқаро Наврўз байрами куни муносабати билан Коммунал ва меҳнат гигиенаси кафедраси мудири, профессор Искандарова Г.Т. va kafedra hodimlari  томонидан 2024- йил 27-март куни соат 13:00 да тиббий-профилактика факультетига қарашли 8-ТТЖда “Юртимизда Наврўз шукуҳи” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирни Самигова Н. кириш сўзи билан очиб бердилар.Бошловчиларимиз чиройли куй остида Наврўзни тараннум этувчи шэърлар ўқишди. Сўнгра иқтидорли талабаларимиз турли тилларда: ўзбек, рус, инглиз, турк, корейс тилларда табрик йўллашди. Кейин навбатни тақдимод тайёрлаган талабамизга беришди. Тақдимотда Наврўз байрами тарихи, қўшни давлатларда қандай нишонланиши ва юртимизниниг турли гўшаларида Наврўз байрами қандай нишонланиши, анъаналаримиз, удумларимиз ҳақида таништирилди. Тақдимот асосида интерактив ўйинлар ўтказилди. Ғолиб бўлган талабаларга эсдалик совғалар тақдим этилди. Маҳоратли 2 та талабамиз томонидан жонли куй қўшиқлар тақдим этилди. Иқтидорли талабамиз Наврўзни рангли қаламларда чиройли қилиб чизди.

21-март “Халқаро Наврўз байрами” муносабати билан ўтказилган тадбир

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.