Тошкент тиббиёт академияси тиббий профилактика факултети Коммунал ва меҳнат гигиенаси кафедраси мудири, профессор Г.Т. Искандарова ва ассистент М.Н. Ташпулатовалар томонидан 2018 йил 14 ноябр 8-ТТЖ да “Бутун дунё диабетга қарши кураш куни” муносабати билан тадбир ўтказилди. Тадбирга Тошкент ш. Олмазар туманидаги 18-Оилавий шифохона врач-эндокринологи Ходжаева С.Х. таклиф этилди.
Тадбир давомида талабалар қандли диабетни замонавий эрта аниқлаш усуллари ва профилактикаси ҳақида сўнгги маълумот олдилар.