Мустақиллик дарсини факультет декан муовин доцент Г.Ф.Шеркузиева очиб берди. У талабаларни мустақиллик байрами ва янги ўқув йили билан табриклаб, бу йилги байрам тантаналари юртимизда ўзгача шукуҳда ўтканлигини таъкидлади. Сўнг сўзни кафедрада маънавият-маърифат ишларига масъула ассистент М.Н.Ташпулатовага берди. М.Н.Ташпулатова ҳам талабалар ва ўқитувчи-ходимларни янги ўқув йили ва байрам билан қизғин табриклади. Мустақиллигимизнинг шонли тарихига назар ташлади. 

Жонажон ватанимиз – Ўзбекистонимиз миллий тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйиб, барча соҳа ва тармоқларда демократик янгиланиш жараёнлари амалга оширилаётган бугунги кунда биз учун бебаҳо неъмат бўлган мустақилликнинг қадр-қиммати ва аҳамияти тобора ортиб бораётганлиги, эркин ва фаровон ҳаётимизни, буюк келажагимизни фақат мустақиллик асосида қуришимиз кераклиги, одамларимиз, эл-юртимизни фақат мустақил сиёсат асосида ҳаёт кечириши кераклигини айтиб ўтди.

Маънавият маърифат ишлари бўйича декан муовини А.А.Раззаков сўзга чиқиб, Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллиги тантаналари «Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!» шиори остида ўтказилгани,  «Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!» ғояси ўзида ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришни ҳам мужассам этганлиги, мазкур дастур 2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури билан уйғун ҳолда ташкилаштириш зарурлиги алоҳида таъкидлади.

 

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.