2020 й. 19-декабр куни соат 08:30 да Тошкент тиббиёт академиясининг 1-ўқув биносининг 4 қават маъруза залида тиббий профилактика факультети 5-курс талабаларига Коммунал ва меҳнат гигиенаси кафедраси доценти, т.ф.н. Ш.И. Курбанова томонидан «Пестицидларни қўлланилишида меҳнат гигиенаси» мавзусида очиқ маъруза ўтказилди. Маърузада Тошкент тиббиёт академияси Болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси кафедраси мудири, т.ф.д. Н.Ж. Эрматов иштирок этди.



